Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" Суареснинг ўрнига 3 нафар номзодни кўз остига олиб қўйди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Тоттенхэм" форварди Харри Кейнга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кўк-анор ранглилар” 24 ёшли англиялик футболчини ўзининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда ва бунинг учун “шпорлар”га 175 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Агар, бордию “Барселона” Кейнни қўлга кирита олмаса, у ҳолда бор эътиборини "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ва "Аякс" ҳужумчиси Каспер Дольбергларга қаратади.

Маълумот учун, 31 ёшли Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

1541222624
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар