Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Роналдунинг бошқа футболчилардан асосий фарқи нимада?

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду ўзининг бошқа футболчилардан асосий фарқи нимада эканлигини айтди.

“Менинг ёшимдаги футболчилар 100 миллион евро эвазига топ клубга кўчиб ўтишмайди. Мен умуман бошқа турдаги спортчиман. Айнан шу сабабли ҳам сўнгги 12 йилдан буён футбол дунёсида энг юқори ўриндаман.

Менинг ёшимдаги барча футболчиларни ҳурмат қилган холда айтишим мумкинки, улар бу ёшда ўзларининг аввалги юқори даражадаги ўйинларини кўрсата олишмай қолишади ва шу боис ё Хитойга, ё Ҳиндистонга ё араб давлатларига бориб ўйнашади ёки фаолиятини якунлаб қўя қолишади”, - дейди 33 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ювентус” сафига ёзда “Реал”дан нақд 117 млн еврога кўчиб ўтган эди.

1541051397
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар