Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Испания чемпионига бериладиган кубок 28 октябрь куни Тошкентга олиб келинади

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигасининг Осиё миқиёсидаги энг яқин ҳамкор лигасига айланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ҳар икки томон кўплаб лойиҳа, тадбир ҳамда ўртоқлик учрашувлари, маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишган. Шу аснода 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ташриф буюриши ҳамда ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериши ҳақида олдинроқ маълум қилган эдик.

Луис Гарсия 28 октябрь куни “Миллий” стадионда ташкил этиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида иштирок этади. Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан илк бора юртимизда ўтказилаётган мазкур воқеликни юқори савияда ташкил қилишга катта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Катта шоу-концерти, юлдузлар иштирокидаги совғалар улашиш маросими, улкан экранлардаги “Эл-Классико” томошаси билан бир қаторда шу куни “Миллий” стадионга ташриф буюрадиган мухлислар Испания Ла лигаси чемпионига топшириладиган махсус кубокни яқиндан кўриш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.

Испания Ла лигаси жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионига кўриниши ва дизайнини буткул ўзгарган янгича кубокни топширишни бошлайди ва қувонарли жиҳати шундаки, мавсум якунида Испания чемпионига тақдим этиладиган янги кубокни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари дунё бўйича биринчилардан бўлиб кўриш имконига эга бўлишади.

28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси – Луис Гарсия ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси элчиси – мафтункор Шаҳзода иштирокида ўтказиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида мухлисларни яна бошқа кўплаб сюрпризлар кутади. Тадбирнинг энг муҳим қисмида барча биргаликда катта экранларда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади.

1540289010
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар