Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Эль-класикони "Миллий" стадионда томоша қилишингиз мумкин

Хабарингиз бор жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилди.

Апрель ойи бошида Мадридда амалий ишчи ташриф билан бўлган ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилганди.

Учрашув якунида эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида жорий йил сўнггига қадар яна бир қатор тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан Ла лиганинг янги мавсум учун тақвимига кўра, “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасидаги биринчи “Эл-Классико” ЛаЛиганинг 10-тур учрашувлари доирасида 28 октябрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. ПФЛ ҳамда Ла лига ўзаро ҳамкорликда бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган мазкур ўйин тарғиботини юртимизда ҳам янада кенгайтириш мақсадида шу куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида “Оммавий Эл-Классико” тадбирини ўтказишни режалаштиришди.

Унга кўра, катта шоу тарзида ташкил этиладиган тадбирда испан футболи ихлосмандлари учун кўплаб ажойиб сюрпризлар тайёрланмоқда. Дастур аввалида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади. Унда, ПФЛ ва Ла лига ҳамкорлиги доирасида ПФЛ элчиси этиб танланган мафтункор хонанда Шаҳзода ҳамда яна бир қатор юлдузлар иштирок этишади.

Шунингдек, ўзбек эстрадаси юлдузлари яқин ўтмишнинг номдор футболчиларига қарши кўргазмали "Эл-Классико"да куч синашишади.

Сўнгра, яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарси ўтиб беради.

Кейин эса Ла лига элчиси Луис Гарсия ҳамда ушбу ҳамкорлик доирасидаги ПФЛ элчиси Шаҳзода йиғилган футбол ишқибозларига ПФЛ ва Ла лига томонидан тайёрлаб қўйилган махсус совғаларни тақдим этишади.

Ушбу кунги байрам тадбирининг энг авж нуқатасида эса стадионга ўрнатиладиган катта экранларда барча биргаликда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилади.

Қайд этиш жоизки, Ла лига ҳар йили дунёнинг бир нечта йирик шаҳарларида шундай “Оммавий Эл-Классико” намойишларини ўтказиб келади. Ўтган йили Нью Йорк шаҳрида мана шундай намойиш ўтказилган бўлса, жорий йилда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида “Оммавий Эл-Классико” тадбири бўлиб ўтади.

Ла лига ҳамда ПФЛ ҳамкорлиги доирасида пойтахтимиз – Тошкентда ҳам илк бор бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказидаги баҳс катта экранларда, Ла лига элчиси иштирокида ва шоу-концерт тарзида бўлиб ўтади.

Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.

Манбаа: ЎзПФЛ

1540225025
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар