Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Андрей Канчельскис: Илҳом Мўминжоновдан миннатдорман

Маросимдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида россиялик мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта, янги жамоани қабул қилиш қарорини қабул қилиш осон эмас. “Навбаҳор”нинг жорий мавсумда 7 та учрашуви қолди ва бу ўйинлардан тўрттасини жамоа сафарда ўтказади. Албатта, ўз майдонида ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратишга қодир бўлган “Навбаҳор”нинг сафардаги баҳсларда нега салбий натижаларни қайд этаётганлиги менга қоронғу. Балки бу руҳият билан боғлиқдир, балки бошқа нарса билан, буниси менга номаълум. Футболчилар билан яқиндан танишиб, суҳбатлашилганидан сўнг, бунга ойдинлик киритишга интиламиз.

“Бунёдкор”дан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳам мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Тўғрисини айтсам, ўша ўйинда ижобий натижани кутгандим. Аммо... Энди йигитлар ўша ўйинни унутиб, бўлажак учрашувга тайёрланишлари керак. Кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш учун ҳали олдинда яна 2 ҳафтага яқин вақт бор ва  шу вақт ичида мураббийлар штаби билан бамаслаҳат ва биргаликда ўз майдонимиздаги “Бухоро” ҳамда сафарда “Локомотив” клубларига қарши кечадиган ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Аммо чемпионлик учун курашаётган “Навбаҳор”ни қийин вазиятда қабул қилиб олдингиз. Мураббий сифатида бу қарорни қабул қилиш сизга осон бўлмагандир? Ахир, ўзингиз билан энди янги футболчилар олиб кела олмайсиз. Шу ҳақда ҳам ўйлаб кўрдингизми?

- Албатта, бу ҳақда ўйладим. “Навбаҳор”ни қабул қилиш борасида бир қарорга келиш керак эди ва буни қабул қилдим. Тўғри, бу таркибни мен йиғмаганман ва футболчиларни ҳам жамоа сафига мен таклиф қилмаганман. Энди жорий мавсумда ўзим билан янги ўйинчиларни олиб кела олмайман ҳамда айни пайтда қўл остимда бўлган футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Ўз ўрнида собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. У яхши жамоа шакллантирди ва “Навбаҳор” айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Шу сабабли, Илҳом Мўминжоновни танқид қилмаслик керак. Унинг келгусида бирорта жамоада фаолият олиб бориши ва келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилайман.

- Pepsi Суперлига баҳсларининг якунланишига 7 та тур қолди. “Навбаҳор” ушбу 7 учрашувнинг тўрттасини сафарда ўтказади. Жамоа сўнгги пайтларда сафардаги баҳсларда салбий натижаларни қайд этяпти. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Албатта, ушбу қийин вазиятдан мураббийлар штаби билан бамаслаҳат ҳолда чиқиб кетамиз. Тўғри, таъкидлаб ўтганимдек, ўз майдонида ажойиб ўйин намойиш этадиган ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратадиган “Навбаҳор”ни сафар учрашувларида таниб бўлмай қоляпти. Бу психология билан боғлиқми ёки тактика биланми, бу ҳозирча менга номаълум. Бунга йигитлар билан яккама-якка суҳбатлашганимдан кейин ойдинлик киритилади. Лекин сафар ўйинларида ҳам энди ижобий натижаларни қайд этишга, футболчиларни бўлажак ўйинларга ўзгача руҳда тайёрлашга интиламан. Қисқаси, жамоанинг ўз олдига қўйган мақсадига эришишига қўлдан келганича ҳаракат қиламан.  

 

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар