Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Расман! Жон Терри футболчилик фаолиятини якунлади

Англия терма жамоаси ва "Челси" клуби собиқ сардори Жон Терри футболчилик фаолиятини якунлаганлиги ҳақида расман эълон қилди.

Маълумот учун, 37 ёшли ҳимоячи 22 йил давомида "аристократлар" сафида тўп тепган ва ўтган мавсум "Астон Вилла"га кўчиб ўтганди. "Челси" таркибида Терри 5 маротаба АПЛда чемпион бўлган, 4 марта Англия Кубогини қўлга киритган, 3 марта Суперкубог ва бир маротаба ЕЧЛ ҳамда Европа лигасида ғалаба қозонган.

- 23 йил давомида ажойиб футбол намоиш қилдим, бугун ўйинчи сифатида фаолиятимни якунлашга қарор қилдим, - деб ёзди Жон ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Жон ёзда Москванинг “Спартак” клубига ўтишга жуда яқин келган эди. Бироқ, сўнгги дамда у ўз фикридан қайтган эди.

1538972074
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар