Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Гвардиола: “Ливерпуль” билан ўйин бизга дарс бўлиши керак

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Ливерпуль”га қарши кечган (0:0) АПЛ 8-тур учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин намойиш қилдик. Курашдик ва якуний натижа адолатли бўлди деб ҳисоблайман, бироқ бундан кўпроғига эришишиз мумкин эди. Рақиб ҳимоядаги хатолардан унумли фойдалана оладиган жамоа, бироқ ҳал қилиувчи вазиятда гол ура олмадик.

Албатта, “Энфилд” стадионида зафар қучишни истагандик, лекин ўтган мавсумдаги сингари мағлубиятга учрамадик. Ғалабани илиб кетиш имконияти бор эди, бироқ бу футбол. Маҳрез пенальти тепишга қарор қилди.

Машғулотларда у бир қатор аниқ зарбалар амалга оширади – лекин омадсизлик бўлиб туради. Умуман олганда яхши ўйин ўтказдик деб айта оламан”, – деди испаниялик мутахассис.

“Манчестер Сити” голлар нисбати бўйича 20 очко билан АПЛ турнир жадвалини бошқариб турибди. Тегишли тўплар нисбати бўйича “Челси” ва “Ливерпуль” 20 очко билан 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришибди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар