Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Роналду: "Реал"дан кетишга қарор қилиш қийин бўлмади

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Реал"да ўтказган фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 33 ёшли португалиялик футболчи бу ёзда испан клубидан Италия жамоасига 117 миллион евро эвазига ўтган эди.

– Бу қарорни келиш қийин бўлмади, – дейди Роналду DAZN нашрига берган интервьюсида. – Мадридда ўтган дамлар жуда ажойиб эди. Мен барчасини ютиб бўлдим. Оилам ҳам ўша ерда яшади, аммо ҳаётимнинг бу қисми ўтмишда қолди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "Реал" сафида 2009-2018 йилларда тўп сурди. Бу вақт ичида 438 ўйинда 450 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, ҳужумчи 15 соврин (шулардан 4 таси ЕЧЛ бош соврини)ни қўлга киритди.

Португалиялик туринликлар сафида дебют ўйинини 18 август куни Италия чемпионати 1-тур доирасида "Кьево"га (3:2) қарши ўтказди. Бу ўйинда у гол ура олмади, бироқ рақиб дарвозабони Стефано Соррентинога жароҳат етказди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар