Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ Гонконгни йирик ҳисобда ютиб, чорак финалга чиқди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ Гонконгни йирик ҳисобда ютиб, чорак финалга чиқди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ Гонконгни йирик ҳисобда ютиб, чорак финалга чиқди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари нимчорак финалида Гонконгга қарши майдонга тушди. 

Ўйин тўлиқлигича вакилларимизнинг устунлиги остида ўтди. 27-дақиқада Икром Алибоев узоқдан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирига яқин Гонконг терма жамоаси аъзоси Пуи Хонг Ю Акром Комиловга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди.

Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган футболчиларимиз рақиб дарвозасини яна икки бор ишғол қилишди. 60-дақиқада Жавоҳир Сидиқов, 65-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев Гонконг дарвозасига гол киритишди. Ҳар иккала голга Достон Ҳамдамов ассистентлик қилди.

Энди Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Эрон - Жанубий Корея ғолибига қарши майдонга тушади.
 
Осиё ўйинлари, 1/8 финал
Ўзбекистон ОТЖ - Гонконг ОТЖ 3:0
Гол: Икром Алибоев (27), Жавоҳир Сидиқов (60), Забиҳулло Ўринбоев (65)
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов (Бобур Абдухолиқов, 70), Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 80), Жавоҳир Сиддиқов (Дониёр Нарзуллаев, 71), Икромжон Алибоев, Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.
Гонконг ОТЖ: Хо Чун Юен, Ванг Кит Цуи, Хок Минг Лау, Лиллей Нуньез, Чун Лок Тан, Реми Дужардин, Ваи Кенг Чунг, Ка Ваи Лам, Чун Минг Ву, Пуи Хонг Ю, Таррес Парамо
Четлатиш: Пуи Хонг Ю (43)
 
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар