Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Навбаҳор” ФК ва унинг футболчилари жаримага тортилди

PEPSI Суперлига 21-тури доирасидаги “Навбаҳор-Лочинлари” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувининг 81, 89 ва 90+4 дақиқаларида мезбонлардан Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Бутун учрашув, хусусан, юқорида кўрсатиб ўтилган дақиқаларни алоҳида ўрганиб чиққан ПФЛ комиссияси бу уч футболчининг сариқ карточкага лойиқ кўрилган ҳатти-ҳаракатларини шубҳали баҳолади.

Комиссия аъзолари бунда мазкур уч футболчи ҳисобида бунгача 3тадан сариқ карточка бўлгани, шунингдек, “Навбаҳор”нинг PEPSI Суперлига 22-туридан жой олган “Қизилқум”га қарши ўйини “олтин очко” тизимидан четда турганини инобатга олган. Қолаверса, футболчилар сариқ карточкаларни муғомбирлик йўли билан “ишлаб олгани” яққол кўринган.

Шу муносабат билан Мусобақалар регламентининг “Интизомий ва жарималар кодекси” 5-бўлим 5.6 бандида кўрсатилган “аҳлоқий меъёрларга амал қилмаслик, муғомбирлик ишлатиш ҳамда спортчига хос бўлмаган хулқи учун” қисмига беписандлик билан муносабатда бўлгани учун “Навбаҳор” футбол клуби 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандига риоя қилмагани учун футболчилар – Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Остон Ўрунов 22-тур учрашувидан ташқари, эндиликда 23-тур ўйинларидан ҳам дисквалификация қилинди ҳамда ҳар бири 5 000 000 (беш миллион) сўмдан жарима тўлайди. 

Шунингдек, футболчиларининг бу каби ишларига йўл қўйиб бергани учун “Навбаҳор-Лочинлари” мураббийлар штаби, хусусан, Илҳом Мўминжонов жиддий огоҳлантирилди. Бу ҳол унинг бошқарувидаги клуб билан яна бир бор такрорланса, Мўминжоновни жиддий санкциялар кутиши мумкин.

Футболни алдаб бўлмайди, ҳамиша ҳалол ўйнанг. 

1534264212
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар