Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ҳасанбой Дўсматов: «Албатта, юртдошларимизни хурсанд қиламиз»

Ҳасанбой Дўсматов: «Албатта, юртдошларимизни хурсанд қиламиз»

Ҳасанбой Дўсматов: «Албатта, юртдошларимизни хурсанд қиламиз»

Миллий олимпия қўмитасида бугун спортчиларни Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига кузатиш маросими ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сўзга чиқиб, олдинда турган мусобақа ниҳоятда масъулиятли эканлиги ҳақида гапирди.

“Саноқли кунлардан сўнг барчамиз учун муҳим ва нуфузли мусобақа бошланади. Биз спортчилар Индонезияда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Яратилган шароитлар учун муҳтарам юртбошимиз, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Осиё ўйинларида олтин медаль билан албатта, юртдошларимизни хурсанд қиламиз”, – деди Ҳасанбой Дўсматов.

1533649845
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар