Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Сампаоли расман истеъфога чиқарилди

Аргентина футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаолини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берган.

Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳамда видеотаҳлилчи Матиас Манна билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилган.

Бундан аввалро Аргентинадаги нашрлар Сампаоли билан шартнома муддатидан аввал тўхтатилиши туфайли мутахассисга 8 миллион доллар миқдорида товон пули тўланиши кераклиги ҳақида хабар тарқатганди. Кейинроқ томонлар 2 миллион долларлик товон пули бўйича келишувга эришгани хабар қилинди.

Сампаоли Аргентина термасини 2017 йилнинг июнида қабул қилиб олганди ва 5 йиллик шартномага имзо чекканди. У бу лавозимда 2017 йил апрелида ЖЧ-2018 саралаш босқичида Боливиядан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин истеъфога чиқарилганди. Сампаоли Аргентина билан саралаш турнирида охирги турдаги ғалаба эвазига учинчи ўринни олди ва мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

ЖЧ-2018 турнирида Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичида D гуруҳида исландлар билан дуранг ўйнади (1:1), хорватларга мағлуб бўлди (0:3) ва Нигерияни енгиб (2:1), иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Нимчорак финалда эса Аргентина бўлажак чемпион Францияга ютқазди - 3:4.

Сампаоли 2012-2016 йилларда Чили терма жамоасини бошқарган. У чилиликлар билан 2015 йили Америка Кубогида ғолиб чиққан, ўшанда финалда Чили Аргентинани пенальтилар сериясида енгганди. 2016 йилнинг июнида Сампаоли «Севилья» клубига бош мураббий бўлганди, аммо терма жамоадан таклиф тушганидан кейин шартномани бекор қилди.

1531723808
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар