Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Хосе Пекерман: "Ҳакам ўйинни кўп тўхтатди, бу Колумбияга ҳалақит берди"

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман ЖЧ-2018 1/8 финалида Англиядан учралган мағлубият ҳақида гапирди (1:1, пен - 3:4).

"Биз ютқаздик ва мусобақадан чиқиб кетдик, чунки пенальтидан фойдалана олмадик. Ўйин қаттиқ курашлар остида кечди.

Ҳакамнинг қарорини ўйлаб ўйнаш оғир бўлди. Футболда нимадир бўляпти. Кўп нарсалар тушунарсиз. Ўйинда тўхталишлар кўп бўлди. Бу ёмон. БУ бизга ҳалақит берди.

Ҳамессиз қандай ўйин бўлди? Бизда ҳал қилувчи ўйинчи йўқ. Ҳамес Родригес – ўта муҳим ўйинчи, афсуски жаҳон чемпионатида у яхши ҳолатда бўлмади", - дейди Пекерман.

Колумбия – Англия учрашувини ҳакам Марк Гейгер бошқарди.

1530692267
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар