Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Матео Ковачич «Реал»дан кетаётганлигини маълум қилди

Мадриднинг “Реал” ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Футболчи бироз олдин клуб раҳбарларини бу ҳақда огоҳлантирди дея хабар бермоқда Marca. Ковачич асосий таркибда майдонга кам тушаётганлиги учун жамоадаги ўрнидан қониқаяпти.
«Мен мадридлик мухлислар учун кўпроқ ўйнашим керак. Мен футболни ва майдонда бўлишни севаман. Шунингдек, Мадридда жамоанинг асосий таркибига кириш жуда қийинлигини ҳам биламан. Мен “Реал”га келган пайтимда ёш бўлган эдим. Майдонда кўпроқ ҳаракат қилишим учун бошқа жамоага ўтмоқдаман.
“Реал” таркибидаги ҳар бир футболчи муҳим саналади. БИроқ, муаммо шундаки, ёш футболчи асосий таркибга кириш ва ўйин амалиётига эга бўлиш учун катта муаммога дуч келади. Менинг жамоадаги муҳим ўрним бўлмаса мен ўзимни бахтли ҳис эта олмайман. Мен ортда қолган уч йил мобайнида Мадридда ўтказган дамларимдан роҳатландим. Энди жамоамни ўзгартираман. Мен янги мураббийни яхши билмайман, у билан бир маротаба ҳам гаплашганим йўқ. Мен бу йил кам ўйнадим, аммо, терма жамоада ўйнаш имкони бўлганидан хурсандман», – Ковачичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mаrсa.

1529753763
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар