Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Фабрегас: “Агар Роналдуга реал баҳо берадиган бўлсак, унинг голлари ё стандарт вазиятдан ёки дарвозабонлар хатосидан сўнг киритилади”

Испания терма жамоаси аъзоси Сеск Фабрегас Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мундиалдаги ўйинларига баҳо берди. Шунингдек, Испания терма жамоасининг ҳам хатолари ҳақида гапирди.
«Ҳозир Роналдунинг Португалиядаги роли умуман бошқа. У ҳозир асосан вақтини ҳужумда ўтказмоқда. У Россияда асосий юлдузларнинг бири. Турнирни жуда кучли бошлади, иккита турда 4 та гол урди. Тўғри, у ажойиб ўйин кўрсатмоқда, лекин реал қарайдиган бўлсак, у пенальтидан, жарима тўпидан ва Дэ Хеанинг хатосидан сўнг гол киритди. Улар учта гол уришган бўлса-да, Роналду ёки Португалия кучли ўйин намойиш этди деб айтиш қийин», – Фабрегаснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

1529753107
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар