Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Матич: «Брых мени майдондан четлатиш учун бемалол асос топиш билан қўрқитди»

Сербия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Неманья Матич Швейцарияга қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди ва ўйинни бошқариб борган ҳакамлар бригадасини кескин танқид остига олди.
«Бу мағлубиятни қабул қилиш жуда қийин. Биз боримизни бердик, лекин қаердаги аҳмоқ голларни ўтказиб юбордик. Албатта, ғазабдамиз. Кейинги учрашув Бразилияга қарши. Уларга қарши 100 фоиз ўйнаймиз. Ҳозир барчамизнинг фикримиз кейинги учрашувга қаратилган. Ҳакамлар? Барча баҳсли вазиятлар бир томон фойдасига ҳал қилинди. Битта вазиятда бизнинг фойдамизга пенальти берилиши керак эди, лекин Брых бундай бўлишини ҳохламади. Тушунмадим, нима учун у VAR тизимига қулоқ солмади? Биринчи бўлимда жамоадошларимни сариқ карточкага кўмиб ташлади. У қарор қабул қилишда жуда шошма-шошарликка қўл йўқди. Мени майдондан четлатиш учун бемалол асос топа олиш билан таҳдид қилди. Ўйлайманки, ФИФА Брыхнинг ишини ўрганиб, баҳо беради», — Матичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport Blic.

1529752259
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар