Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Коларов: «Швейцария билан ўйинга германиялик ҳақам тайинланганига ҳалигача ишонгим келмаяпти»

Сербия терма жамоаси ҳимоячис Александр Коларов Швейцарияга қарши учрашувни бошқарган ҳакамлар бригадасининг ишидан қониқмаганлигини яшириб ўтирмади.

«Учрашув биз ўйлаган режа асосида ўтмади. Швейцария яхши шаклланган терма жамоа ҳисобланади. Лекин биз бир қатор хатоларни юзага келтирдик.  Шу боисдан ҳам мағлубиятга учрадик. Энди бизни кейинги босқичга олиб чиқиш учун ижобий натижа қониқтиради. Афсус, бизда дам олиш ва психологик томондан ўзимизга келиб олиш учун вақт йўқ. Энди биз 2-турдаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, 3-турда Бразилияни мағлуб этишни ўйлашимиз керак. 1/8 финалга чиқиш учун ҳали имкониятимиз бор. Ҳатто, рақиб Бразилия эканлиги ҳам бизни қўрқувга солмаяпти. Биз уч очкони қўлга киритишни мўлжаллаяпмиз, футболда барча ишни амалга оширса бўлади. Ҳакамлик? ФИФА мутасаддилари мана шу нарсага эътиборлироқ бўлишлари талаб этилади. Швейцарияга қарши учрашувда тайинланган ҳакам ҳақида ҳали ҳам ўйлаб ишона олмаяпман. БУтун ўйин мобайнида у рақибларимиз билан немис тилида гаплашиб юрди, лекин биз Германияда эмасмизку?! БИзнинг фойдамизга пенальти белгиланиши керак эди, лекин бу амалга ошмади. Мен тушунмаяпман, VAR тизими қандай ишламоқда? Ҳакамлардан ғазабдаман», — Коларовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Спорт Блис”

1529751622
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар