Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2018 D гуруҳи вакиллари Аргентина ва Исландия терма жамолари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувдаги биринчи ҳужумни исландияликлар бошлади, аммо иш хавли зарбагача етиб бормади. Европаликлар шу билан чекланиб қолмадилар, айтиш мумкинки, биринчи бўлимда хавли вазиятлар бўйича аргентиналиклардан устунлик қилдилар.

Месси жамоасининг биринчи росмана ҳужуми 5-дақиқада содир бўлди, жарима майдончасига узатилган тўпга Отаменди бош билан зарба бера олмади. Икки дақиқа ўтиб, Месси арима тўпини 11 метрлик нуқта атрофига чиқариб берди, Тальяфиконинг бош билан зарбасига озгина аниқлик етишмади.

Исландларнинг жавоб ҳужумида Финнбогасоннинг зарбаси юқоридан кетди. Бироз ўтиб исландлар ҳисобни очишлари мумкин эди, жарима мадони ичда ёлғиз қолган Бьярнасон қулай вазиятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

19-дақиқада ҳисоб очилди. Рохонинг узоқ масофдан берган зарбаси омадсиз чиқди, қайтган тўпни жарима майдони ичида Агуэро эгаллаб олди ва қайрилиб, чап оёғида дарвоза "тўққиз"лигини нишонга олди 1:0.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб тиним билмас исландлар ҳисобни тенглаштирдилар. Аргентина посбони Кабальеро тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бу жарима майдончаси ичида ваҳима келтириб чиқарди. "Викинглар" кетма-кет дарвозани ўққа тутишди, зарбаларнинг бирини Кабальеро қайтарди, қайтган тўпга чаққон чиққан Финнгобасон тўпн дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида Ди Мария амалга оширган тўпни Отаменди боши билан дарвозага йўўлмоқчи бўлди, аммо жуда ноаниқ. Ҳисобдан қониқмаётган аргентиналиклар ҳужумга зўр бердилар. Ана шундай ҳужумларнинг бирида жарима майдончасига оширилган тўпни қабул қилишган уринган Максимилиано Месани Магнуссон туртиб юборди - пенальти! Афсуски, 11-метрлик жаримани тепган Аргентина юлдузи Лиоенль Месси гол ура олмади. Халлбдоурссон тўпни қайтарди.

Месси хатога йўл қўя бошлади, у 73-дақиқада оддий вазиятда Ди Марияга тўп ошира олмади. Аргентинанинг саноқсиз ҳужумларининг бирида Месси тепган тўп ўз жамоадошига тегиб йўналишини ўзгартирди.

Сампаоли 84-дақиқада Месанинг ўрнига Гонсало Игуаинни майдонга туширди. Аммо фойдали ҳаракатлари билан эсда қолмади.

Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Месси учун бу учрашувдаги охирги имконият туғилди. Аргентиналиклар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, аммо бироз узоқроқ масофада. Мессининг зарбаси арима майдончаси ичгиа етиб бормади, исландияликлардан бирига тегиб қайтиши билан ҳакам ҳуштаги чалинди.

Шу тариқа ўйин дуранг билан якунланди - 1:1.


ЖЧ-2018, 1-тур

D гуруҳи

Аргентина – Исландия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон.

Аргентина – Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.

Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадльвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).

1529161810
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар