Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Эктор Купер: "Салоҳ Россияга қарши аниқ ўйнайди"

Миср терма жаомаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 1-турида Уругвайдан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.

"Салоҳ биз учун жуда муҳим ўйинчи, у бизга ҳужумда ёрдам бериши мумкин, навбатдаги ўйинда майдонга тушса бизга кўп нарса беради.

Жароҳатининг қайталаниш хавфи бор, шунинг учун уни бугун майдонга туширмадик. Аммо навбатдаги ўйинда у тўлиқ тайёр бўлади.

Биз шифокорлар билан маслаҳатлашамиз. Улар агар ўша жойига зарба қабул қилиб олса ёки йиқилса хавф борлигини айтишмоқда

Уларнинг айтишларича, Россия билан ўйинда хавф бўлмайди, Салоҳ ўйинга тўлиқ тайёр бўлади.

Эртага Грознийга қайтамиз ва Россия билан ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бу мезбонларга қарши ўйин, тўғри, аммо ҳар доим ғалаба учн имконият бўлади", - дейди Купер.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар