Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Саудия Арабистони термасининг 3 футболчиси жазоланади

Саудия Арабистони термасининг 3 футболчиси жазоланади

Саудия Арабистони термасининг 3 футболчиси жазоланади

Саудия Арабистони терма жамоасининг 3 нафар футболчиси мамлакат футбол федерацияси томонидан жазоланади. Боиси, улар Россияга қарши бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг дастлабки турида паст савияли ўйин намойиш қилган, деб топилди.

«Мағлубиятдан ғазабдамиз. Бу мутлақо қониқарсиз натижа бўлди. Боиси, бугунги натижа бизнинг тайёргарлигимизни ўзида акс эттирмади. Бир неча футболчилар — дарвозабон Абдуллоҳ ал-Майюф, ҳужумчи Муҳаммад ас-Саҳлавий ва ҳимоячи Умар Ҳавсавийга танбеҳ берилади», – дея баёнот берди Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Одил Иззат.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган ЖЧ-2018нинг очилиш ўйинида Россия терма жамоаси Саудия Арабистонини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

1529048625
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар