Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Лопетеги: «Месси — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи»

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча "Реал"нинг янги бош мураббийи дея эълон қилинди. Интернет нашрлари эса дарҳол қизиқ фактни эълон қилишди. Ушбу мутахассис бир неча кун аввал берган интервьюларидан бирида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблашини айтиб ўтганди.
"Лео Месси — мен кўрган футболчилар орасида энг яхшиси. Унга ўхшаганини қайта кўриш ҳаддан ташқари қийин бўлса керак. Қийин вазиятларда ҳеч ким у каби жамоаси учун натижа келтира олмаган. Унинг ўйинини кузатиш — мароқли. Мен учун у тарихдаги энг яхши футболчи", — дея «қизил фурия» бош мураббийи сўзларидан иқтибос келтирганди El Mundo Deportivo нашри.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар