Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Италия футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилди.

Жаноб Уливьери шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга 2 нафар мураббий интсрукторлар билан ташриф буюриб, ёшлар жамоаларида машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилиши режалаштирилган.

Манба: pfl.uz

1525436926
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар