Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Pepsi Суперлига: “Бунёдкор” пенальтилар эвазига ютқазди ва пешқадамликни “Пахтакор”га “топширди”

Pepsi Суперлига: “Бунёдкор” пенальтилар эвазига ютқазди ва пешқадамликни “Пахтакор”га “топширди”

Pepsi Суперлига: “Бунёдкор” пенальтилар эвазига ютқазди ва пешқадамликни “Пахтакор”га “топширди”

Pepsi Суперлиганинг 8-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Учинчи кундаги ўйинлар ҳам қизиқарли ва шиддатли кечиши олдиндан маълум эди, шундай бўлди ҳам. 7 тур якунига кўра “Насаф” жамоаси энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлиб турганди, 8-турда Олмалиқда меҳмон бўлган қаршиликлар АГМК майдонида ҳам дурангга эришди ва бу борадаги кўрсаткичини янада яхшилаб олди.

“Бунёдкор” стадиони ҳарқачонгиданда томошабинлар сонини кўпайтирди. Стадион ташқарисида ташриф буюрувчиларнинг кўнглига ёқувчи воситалар – турли аттракционлар, енгил озиқ-овқат, ичимликлар савдоси ишлаётган, келувчиларнинг маданий дам олишларига янада кўпроқ хизмат қилаётган бўлса, ичкарисида чинакам дерби кетаётганди.  Ҳисобни биринчи бўлиб майдон эгалари очиб беришди. Бу билан гўёки ғалаба нақд эди. Бироқ воқеалар ривожи меҳмонлар учун ишлади – мезбонлар дарвозаси томон икки бор пенальти белгиланди ва ҳар иккаласини ҳам Марат Бикмаев қойилмақом тарзда амалга оширди.

Ушбу турда энг кўп томошабин “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувида кузатилди – 20 мингдан зиёд мухлис келди, бу борада “иккинчи ўрин” айнан “Бунёдкор”га насиб этди. “Қалдирғочлар”нинг “шерлар”га қарши “олишишини” томоша қилиш учун 20 мингга яқин томошабин ташриф буюрди...

  8-ТУР

 АГМК – “НАСАФ” - 0:0 

25 апрель. Олмалиқ шаҳри. АГМК стадиони. 8745 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулла Абдураҳмонов (Андижон).

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Дилшод Жўраев, Музаффаржон Музаффаров (Камолиддин Мурзоев, 90), Зафар Полвонов (Вадим Чемиртан, 75), Шохназар Норбеков, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.

 “Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Бобир Абдухолиқов (Бобир Давлатов, 82), Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Жаҳонгир Алиев, 74), Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов (Шерзод Темиров, 87), Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: А.Хожиакбаров (87) - Ж.Ҳасанов (50).

Назоратчи – Дмитрий Роман (Тошкент).

Комиссар – Алексей Фролов.

 

“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” - 1:2 (0:0).

25 апрель. Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” стадиони. 19492 томошабин.

Ҳакамлар: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент), Радик Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент).

 “Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов (Фарруҳ Икромов, 75), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 56), Филип Раевац (Шаҳзодбек Нурматов, 62)

 “Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Бобурбек Йўлдошев, 90), Сардор Мирзаев, Хусниддин Ғофуров (Садриддин Абдуллаев, 70), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Диёржон Туропов, 80), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игор Йелич.

Голлар: М.Тошматов (60) – М.Бикмаев (72-пень., 86- пен.).

Огоҳлантиришлар: С.Собирхўжаев (56), Р.Ашурматов (71), Ж.Иброҳимов (84), Д.Умиров (90).

Назоратчи – Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

 

1524807450
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар