Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Англиялик профессор: "Руслар ЖЧ-2018да Англия ўйинчиларини чиройли қизлари билан чалғитади"

Букингем университетининг профессори, хавфсизлик ва разведка маркази директори Энтони Глиснинг фикрига кўра, Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида англиялик футболчиларни футболдан чалғитишга уринишлар бўлади.

"Англияда ЖЧ-2018 мусобақасида ғолиб чиқиш имконияти камлигини биламан, аммо агар имконият бўлса ҳам уни тўлиқ ўлдириш усуллари бўлади. Овқат билан захарлаш ёки гўзал рус қизлари ёрдамида чалғитиш, улар буни қўллайдилар.

Мен ошириб юборганим йўқ, бу ҳал қилинмаган масала. Аммо бундай ишлар бўлиши мумкин.

Футбол – юз йилдан ошиқ тарихга эга ажойиб ўйин, аммо 1936 йилда Германияда ўтган Олимпидадан бошлаб, авторитар давлатлар ўз устунлигини намойиш қилиб келмоқдалар", - дейди Глис.

1523985071
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар