Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Локомотив" ҳам ОЧЛни тарк этди

Осиё чемпионлар лигасининг "В" гуруҳида "Локомотив" ўз майдонида Эроннинг "Зоб Оҳан" клубини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун бугун фақат ғалаба қозониши шарт эди.

Учрашув шиддатли ёмғир остида бошланди, "Локомотив" илк дақиқалардан хавфли ҳужумлар ташкил этган бўлсада, рақиб дарвозасини нишонга ола билмадилар.

25-дақиқада меҳмонлар футболчиси Муртазо Табризий ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда, аниқроғи 74-дақиқада "Локо" гл урган эди, аммо қанот ҳаками Сардор Рашидовни ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади.

90-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев арима майдончаси ичида шеригидан тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, тўп дарвозабон устидан ошиб дарвозадан жой олди - 1:1.

Афсуски бу дуранг вакиллармизнинг кейинги босқичга чиқиши учун камлик қилди. Эрон жамоасини дуранг ҳам қониқтирар эди, улар бунга эришдилар.

Шу тариқа мамлакатимизнинг иккинчи жамоаси ҳам Осиёнинг клублар даражасида энг нуфузли мусобақасини тарк этди.


ОЧЛ, "В" гуруҳи, 6-тур.
17 апрель. соат 19:00. "Локомотив" стадиони
"ЛОКОМОТИВ" - "ЗОБ ОҲАН" 1:1 (0:1)
Гол: Муртазо Табризий (25) - Ислом Тўхтахўжаев (90).
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (Ҳусниддин Ғофуров 80), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (Диёр Туропов 66), 88.Игорь Йелич
Захира: 12. Маъмур Икромов, 4. Бобур Йўлдошов, 8. Шерзод Каримов, 19. Ҳусниддин Ғофуров, 23. Идрис Бикмайкин, 77. Диёр Туропов, 99. Чо Сук Жэ.
"Зоб Оҳан": 12.Муҳаммад Рашид Мазаҳерий, 2.Муҳаммад Нажод Маҳдий, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 5.Гиорги Гвелесиани, 6.Холид Шофеий, 7.Сайид Муҳаммадризо Ҳуссайний, 11.Муртазо Табризий (Бахтиёр Раҳмоний 70), Муҳаммад Сатторий, 34.Милод Фахриддиний, 88.Ҳамид Буҳамдан, 99.Кирос

1523984973
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар