Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЦСКА ишқибози бўлган ота "Спартак" ишқибози бўлган ўғлини пичоқлаб қўйди

Россиянинг Киров вилоятида ЦСКА ишқибози бўлган ота "Спартак" ишқибози бўлган ўғлиига пичоқ ургани учун 4 йилга қамалди.
Ота футбол учрашуви кўраётган чоғида "Спартак"ни қўллаб-қувватлаган ўғлининг кўкрагига пичоқ урди.
"Маълум бўлишича, футбол трансляцияси чоғида ЦСКАнинг 54 ёшли шахс ва унинг "Спартак" мухлиси бўлган ўғли ўртасида жанжал келиб чиқади. Жанжал оқибатида ота ўғлининг кўкрагига пичоқ уриб, оғир тан жароҳати етказади", - дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Жабрланувчи шифохонага етказилган, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам сабабли унинг ҳаёти асраб қолинган.
Суд айбдорни тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

1523681306
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар