Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Гвардиола: "Бизнинг иккита тоза голимиз ҳисобланмади, сизлар бўлса "Реал"нинг пенальтисини гапириб юрибсизлар"

Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг чемпионлар лигасидаги ўйинлари ҳақида мулоҳазаларини билдирди.

"Биз иккита ўйинда иккита тоза гол урган эдик, энди эса "Реал" - "Ювентус" ўйинидаги пенальтини муҳокама қиляпсизлар. Бундай ўйинларда бу катта роль ўйнайди. Бунга ҳар босқичда гувоҳ бўлиш мумкин, икир-чикирларнинг таъсири катта. Жамоалари сифати юқори.

Бу мавсумда чемпионлар лигасида яхши қатнашдик, келаси йилда янада кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз. Ниманидир бой берганимиз ёки истаган нарсамизни бажара олмаганимиз ҳиссини туймаяпман. Биз илгари силжидик.

Агар натижага қараб баҳо берадиган бўлсангиз, яхши, баҳо бераверинг. Ҳатто "Энфилд"даги мағлубиятда ҳам биз яхши ўйнаган эдик. "МЮ"га қарши ҳам, "Ливерпуль"га қарши жавоб учрашувида ҳам топ-ўйинни кўрсатдик.

"Манчестер Сити"да қойилмақом ўйинчилар ўйнайди. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиз қайғули, аммо бунинг қандай содир бўлганини эслаш янада қайғулироқ", - дейди Гвардиола.

1523648448
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар