Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Россиялик собиқ ҳакам: "Оливер ҳақ. Банатия тўпга ўйнмоқчи бўлди, аммо Васкесни туртиб юборди"

ФИФАнинг собиқ ҳаками Вадим Жук ЕЧЛ чорак финалида "Реал" - "Ювентус" учрашувида (1:3) белгиланган пенальти ҳақида ўз фикрини айтди.

"Албатта, вазият чигал. Фикрлар тенг иккига бўлинди. Менимча, ҳакам ҳақ эди.

Ҳужумчи ҳимоячидан олдинда эди. Ҳимоячи тўпга ўйнамоқчи бўлди, аммо рақибини туртиб юборди ва унга тўпга эгалик қилиш имкониятини бермади. Бу эса қоида бузилиши. Ҳакам яхши позицияда эди ва нуқтани кўрсатди.

Агар пенальти белгиламаганида "Реал" томонидан эътирозлар бўлар эди. Бу эҳтиётсизлик ортидан келган қоида бузилиши, бунинг учун тартиб-интизом чораси кўрилмай пенальти белгиланади.

Вазият, албатта, қийин. Яна такрорлайман, у кўп баҳсларни келтириб чиқаради. Бунинг устига 93-дақиқа эди. Аммо қоида - бу қоида. Ҳакам қоидага амал қилиши керак", - дейди Жук.

1523608068
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар