Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Суперлига. «Суғдиёна» Лушан қўл остида илк ғалабасини қўлга киритди

Суперлига 6-тури доирасидаги «Сўғдиёна» ҳамда «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Унда мезбонлар ажойиб ирода намойиш етиб, 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. Аниқроғи, 3-дақиқада меҳмонлар вакили Зоҳир Пиримов ҳисобни очди. 38-дақиқада наманликлар етакчисига айланиб бораётган Азиз Турғунбоев орадаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккила жамоа таркибида қатор ўзгаришлар бўлди ва ўйин тўлалигича мезбонлар назорати остига ўтди. Натижада, 78-дақиқада Жаҳонгир Абдумўминов орадаги фарқни қисқартирди. Икки дақиқа ўтар-ўтмас, Дилмурод Каримов мувозанатни тиклади. 90-дақиқада эса Изатила Абдуллаев учинчи голни киритиб жамоасининг ўйиндаги ғалабасини таъминлади.

СУПЕРЛИГА 6-ТУР

«СЎҒДИЁНА» - «НАВБАҲОР» - 2:3 (0:2)

Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (78), Дилмурод Каримов (80), Изатила Абдуллаев (90) - Зоҳир Пиримов (3), Азизбек Турғунбоев (38).

Сўғдиёна: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Фарҳод Мираҳматов (Иззатилла Абдуллаев, 41), Дилмурод Каримов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Акмал Холмуродов (Сардор Қулматов, 76), Жаҳонгир Абдумўминов, Тоҳир Шамситдинов, Нурилло Тўхтасинов (Алишер Зиёвутдинов, 55)

Навбаҳор: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Зоҳир Пиримов (Жаҳонгир Меҳмонов, 74), Азамат Алланиёзов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич

Огоҳлантиришлар: Томислав Пайович (13), Даврон Ҳошимов (58).

1523465786
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар