Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Самвел Бабаян Латвияга ўзбек футболчиларини олиб кетмоқчи (ВИДЕО)

Самвел Бабаян Латвияга ўзбек футболчиларини олиб кетмоқчи (ВИДЕО)

Самвел Бабаян Латвияга ўзбек футболчиларини олиб кетмоқчи (ВИДЕО)

Бир муддат олдин ЎФА томонидан футболдаги қинғирликлари сабаб, бутун умрга футболдан четлатилган Самвел Бабаян Латвиянинг "Спартак" жамоасида ўз фаолиятини давм эттираётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бр неча кун аввал Бабаян Латвия телеканали меҳмони бўлди. Кўрсатув давомида бошловчи "Жамоа ўз мухлисларини ғалаба қозонишга ва чемпион бўлишга ўргатиб қўйди. Буни давом эттириш қийин эмасми?" дея берилган саволга қўйидагича жавоб берди. 

"Доимо ғалаба қозониб келган жамоанинг натижасини такрорлаш қийинлиги сир эмас. Сабаби жамоа айнан шундай енгилмас кайфиятда бўлади, айниқса "Спартак" кетма-кет олти марта Латвия чемпиони бўлган. Ушбу мавсумда кураш қизғин кечиши аниқ, сабаби рақобатчи жамоалар ҳам анча кучайган. Камида ўтган мавсумдаги натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз." 

"Ўзбекистонлик футболчиларни Латвияга таклиф этиш ниятингиз йўқми?" деган саволга эса Бабаян: "Кун тартибида бу масала ҳам бор. Айни вақтда ёзги трансфер бозори учун селекция ишларини олиб боряпмиз. Сабаби Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритиш учун курашишимиз керак. Ўзбек футболчиларини ушбу давлатга олиб келишга ҳаракат қиламиз." 

Манба: offside.uz

1523346293
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар