Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Сергей Лушчан - "Сўғдиёна" бош мураббийи

Сергей Лушчан - "Сўғдиёна" бош мураббийи

Сергей Лушчан - "Сўғдиёна" бош мураббийи

Бугун жамоани шу кунгача бошқариб келган Александр Мочинов билан  шартнома бекор қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жамоа рахбарияти  “Сўғдиёна” ҳали совринли ўринлар учун курашишини ва хеч ҳам қўл кўтармоқчи эмаслигини исбот қилишда давом этади. Клуб рахбарияти халқаро майдонда ўзини кўрсата олган ва ўзбек футболида ўз ўрнига эса бўлган тажрибали мураббий Сергей Лушчанни жамоага таклиф қилди ва шартнома имзолади.

“Бунёдкор” жамоаси билан халқаро майдонларда иштирок этиб,тажриба тўплаган  мураббий  эндиликда ўзининг  мураббийлар штаби  ва дарвозабонлар мураббийи Игорь Михайловлар билан бирга “Cўғдиёна”  бошқарувида яхши натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.

Шу ўринда яна бир маълумот. Мавсум бошидан буён “Сўғдиёна” мураббийлар штабида фаолият олиб борган Тимур Турдиев ва Микола Шевченколар билан тузилган  шартнома бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна”  11 апрель куни  “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинда жамоани Сергей Лушчан бошчилигидаги мураббийлар штаби тайёрлайди. Биз  уларга ушбу ўйинда омад тилаймиз. Ишонамизки ,Сергей Лушчан ва мураббийлар штаби “Сўғдиёна”ни ғалабалар сари етаклайди.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

1523121185
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар