Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Шавкат Саломов: Бундан кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва барчадан ўз узримни сўрайман

Кеча Суперлига 5-тур доирасида ўтган “Бухоро”- “Пахтакор” учрашувида жамоамиз сардори Шавкат Саломов сариқ карточка борасида ҳакамга нисбатан қилган хатти-ҳаракатида айбдор эканлигини айтиб, ҳакам ва футбол мутасадди раҳбарларидан узр сўрамоқчи эканини билдирди. Биз эса қўнғироқ орқали унинг сўзларини ёзиб олдик.

- Кечаги ўйинга барча бирдек гувоҳ бўлди. Авваламбор мен кечаги учрашувда ҳакамга нисбатан қилган қўпол хатойим учун ҳакам ва қолган барчадан узр сўрайман. Тан оламан, професионал футболчининг ишини қилмадим. Мен шунчаки тажрибали жамоадошим Артём Филипосян сариқ карточка олишини умуман хоҳламадим. Чунки унда учта сариқ карточка бор эди. Тўртинчисини олса “Нефтчи”га қарши кечадиган сафар ўйинимизда иштирок эта олмаслигини ўйлаб, бирдан ўзимни тутиб тура олмадим. Бундан кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва яна бир бор барчадан ўз узримни сўрайман.

1523097294
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар