Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Мухлислар ҳакам ва рақибни ҳақоратлагини учун "Бухоро" 300 миллион сўм жаримага тортилди

Мухлислар ҳакам ва рақибни ҳақоратлагини учун "Бухоро" 300 миллион сўм жаримага тортилди

Мухлислар ҳакам ва рақибни ҳақоратлагини учун "Бухоро" 300 миллион сўм жаримага тортилди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашув инспекторининг билдиргисига асосан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Бухоро” — “Пахтакор” ўйини учун стадионга ташриф буюрган мухлислар аввалига учрашувни бошқариб бораётган ҳакамни, кейинроқ эса “Пахтакор” футбол клубини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга урди, деб ёзилади ПФЛ инспекторининг билдиргисида. Унда айнан қайси дақиқалар ҳақида сўз кетаётгани ҳам кўрсатилган. Жумладан, 20, 26 ва 55-дақиқаларда ишқибозлар учрашув ҳакамини, 40 ҳамда 56-дақиқаларда эса рақиб жамоани ҳақоратлашдан тийилмаган.

Мазкур ҳолат мусобақаларни ўтказиш регламентининг 4-бўлим 5.55-бандига зиддир. Унга кўра, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳақоратли ва камситиш устига қурилган сўзларни айтишига чеклов қўйилган бўлиб, жазо сифатида келаси турнинг мухлисларсиз стадионда ўтиши мумкинлиги, жамоадан 3 очко олиб ташланиши мумкинлиги, клубнинг мусобақадан чиқариб юборилиши ёки 500 миллион сўмгача жаримага тортилиши эҳтимоли борлиги кўрсатиб ўтилган.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси Бухоро шаҳридаги мазкур ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқди ва “Бухоро” клубини 300 миллион сўм жаримага тортишга қарор қилди.

 

Агар “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти ўз фан-клуби ва мухлислари билан ишламаса, улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормаса ва оқибатда шунга ўхшаш ҳунук ҳолатлар такрорлангудек бўлса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади. Бу борада “Бухоро” клуби алоҳида, шунингдек, Суперлига ҳамда Про-Лиганинг қолган клублари ҳам “Бухоро” мисолида яна бир марта ёзма равишда огоҳлантирилади.

ПФЛ мухлисларни стадионга қайтариш ва улар учун барча шароитларни яратиб бериш устида иш олиб боришдан тўхтамайди. Ўйинларнинг иш вақтидан кейинга қўйилаётгани ҳамда тўғридан-тўғри телетрансляция қилинаётгани катта ютуқ. Шунингдек, стадионларда оилавий секторларнинг бўлиши шартлиги ҳам назорат қилиб борилмоқда. Ташкилот принципиал аҳамиятга эга бўлган ўйинларнинг кўпайиб бораётгани, футболчилар ўртасидаги шиддат ва рақобатнинг ошаётганини қадрлайди.

Шу билан бирга ўзини ҳурмат қилган инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини назорат қила олиши керак деб ҳисоблайди. Ҳақоратларга, камситишларга тўла стадионларда ёш болалар ва аёллар ҳам бор эканини унутмаслик керак. ПФЛ шундан келиб чиқиб, юқоридаги каби ҳолатларга жиддий эътибор қаратишда давом этади ҳамда футбол мухлисларидан провокацион тадбирларга, чақирувларга қўшилмасликни сўрайди.

Манба: pfl.uz

1523093019
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар