Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Шавкат Саломов "Пахтакор" билан ўйинда ҳакамга тегингани учун жаримага тортилди

Шавкат Саломов "Пахтакор" билан ўйинда ҳакамга тегингани учун жаримага тортилди

Шавкат Саломов "Пахтакор" билан ўйинда ҳакамга тегингани учун жаримага тортилди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашув инспекторининг билдиргисига асосан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мухлислар авалроқ ҳакамни кейинчалик рақибни ҳақорат қилгани учун 300 миллион сўм жаримага тортилди.

Шунингдек, “Бухоро” — “Пахтакор” ўйинининг 36-дақиқасида мезбонлар вакили Шавкат Саломов бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг қарорига қаршилик кўрсатишга уринди. Бунда футболчи оғзаки қаршилик билан чекланмай, ҳакамнинг қўлини ҳам ушлаб олган. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Саломов регламентнинг 5.6 бандига асосан айбдор деб топилди ва 10 миллион сўм жаримага тортилди. Мазкур ҳолатни ўз вақтида жазоламаган ҳакам Темур Тўхтасинов эса Суперлиганинг 6 ва 7-тур ўйинларига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал ўйинларига қўйилмайди. Бу вақт давомида у фақатгина Про-Лига беллашувларини бошқариши мумкин.

Шавкат Саломов мисолида Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига ва Про-Лига футболчиларига эслатиб ўтади. Футбол ҳакамлари билан мулоқотга фақатгина жамоа сардорлари кириши мумкин. Аммо уларга кескин қаршилик кўрсатиш, уларга ҳалал бериш мумкин эмас. Шавкат Саломов “Бухоро” футбол клубининг сардори, бироқ келаси сафар у футбол ҳакамларига тегингудек бўлса, жазо чоралари бундан жиддийроқ бўлади. Бу қолган футболчиларга ҳам таалуқлидир.

Манба: pfl.uz

1523092971
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар