Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Йозеф Блаттер: "Менга қарши тил бириктиришган"

Йозеф Блаттер: "Менга қарши тил бириктиришган"

Йозеф Блаттер: "Менга қарши тил бириктиришган"

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилгани хусусида фикр билдирди.

"Мени ҳеч нарсада айблай олмайдилар. Аксинча, қилган ишларим учун миннатдорчилик билдиришлари керак. ФИФАга келганимда мана бундай эди (икки бармоғини кўрсатади). Бутун дунёда рўйхатдан зтган футболчилар тахминан юз мингта эди. Ҳозир эса улар 3 миллионтага етди.

Аёллар футболи умуман йўқ эди. Ҳозирда рўйхатдан ўтган аёл ва қизлар 50 мингдан ошади. ФИФА бор-йўғи бир мусобақа - аҳон чемпионатини ўтказар эди. Олимпия ўйинларини ҳисобга олманг. Олимпиададаги футбол - бу фарс.

Менинг давримда футбол ривожланди. Уни ҳамма қитъада ўйнайдилар. Футболга телевидение, хусусий телевидение кириб келди. Ташкилот йириклашди, янги мусобақалар пайдо бўлди: ўсмирлар ва ёшлар ўртасида аҳон чемпионталари, клубларнинг ҳалқаро мусобақалари, Конфедерация кубоги. Футболга ва унга оид бўлмаган янги дастурлар пайдо бўлди.

Куни кеча Швейцарияда тўп сурадиган бир таниқли футболчи билан учрашдим. У менга: "Биз футболчилар катта маош ишлаб топяпмиз. БУнинг учун сизга раҳмат айтишимиз керак, Блаттер. Чунки бундай имконяти сиз туфайли бўлди" деди.

Футболнинг ривожланиши орқали минг-минглаб ишчи ўринлари пайдо бўлди. Стадионларнинг қурилиши, стадионларга хизмат кўрсатиш... Экипировкалар бутсалар, формалар ишлаб ичқариш... Буларнинг ҳаммаси ФИФА ва уни бошқарган футболни севувчи, футболга содиқ инсон туфайли. Бунинг уддасидан чиқдим! Мен буни уддаладим! Мен замонавий футболни туздим.

- Бўлиб ўтган воқеаларнинг ортида ким турибди?

- Ҳаётда ҳасадгўй одамлар кўп. Менга қарши тил бириктирдилар. Ҳаммасини аниқлаштиряпмиз", - дейди Блаттер.

Манба: Sports.ru

1521538891
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар