Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЕЧЛ: Роналду Буффонга, Салоҳ эса Де Брюйнега қарши ўйнайди

Бугун, 16 март куни УЕФА ташкилотининг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа жараёнида чорак финалга етиб келган барча 8 жамоа бир–бирига тўғри келиб қолиши мумкин эди.

Масалан, чорак финалда “Реал” – “Барселона”, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” ёки “Рома” – “Ювентус” учрашувларига гувоҳ бўлиш эҳтимоли бор эди.

Аммо қуръа натижалари бошқача кўринишда бўлди. Яъни, Англиянинг икки клуби бир-бирига тўғри келди. Шунингдек, “Барселона” ва “Бавария”га содда рақиблар тўқнаш келишди.

Эътиборли томони шундаки, энди чорак финалда ЕЧЛнинг ўтган йилги финали “Ювентус” - “Реал” учрашувини кўриш мумкин.

Демак, қуръа натижалари билан танишинг:

"Барселона" - "Рома"

"Севилья" - "Бавария"

"Ювентус" - "Реал Мадрид"

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"

 

Маълумот учун, чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 3 ва 4 апрель, жавоб баҳслари эса 10 ва 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

1521201249
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар