Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Севилья» «МЮ»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Севилья»ни қабул қилди. Жамоалар учрашувнинг аксарият қисмида ёпиқ ўйин намойиш қилишди. Ҳеч бир жамоа таваккал қилишни истамади. Испаниялик бош мураббийи баҳснинг 72-дақиқасида Виссам Бен-Йеддерни захирадан майдонга туширди. Айнан ушбу футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. 74-дақиқада марказ бўйлаб уюштирилган ҳужум пайтида форвард жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Андалусияда бўлиб ўтган ўйинда жуда кўп сэйв намойиш қилган Давид де Хеа бу сафар ожиз қолди.
Орадан 4 дақиқа ўтиб бен Йеддер яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, ерга тушди ва чизиқни кесиб ўтди. Ерда ётиб қолган "МЮ" посбони яна жамоасини қутқара олмади.
Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Ромелу Лукаку бурчакдан етказилган узатмани дарвозага жойлаб, ўйинга интригани қайтарди. Аммо қолганига Моуриньо шогирдларининг кучи етмади. Аксинча, компенсация вақтида Виссам Бен-Йеддер "хет-трик"ни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ ҳужумчи яккама-якка вазиятда де Хеани доғда қолдира олмади.
Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди, сафарда қозонилган ғалаба "Севилья"ни чорак финалга олиб чиқди.
ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Манчестер Юнайтед Англия – Севилья Испания 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 74 Бен-Йеддер, 0:2 – 78 Бен-Йеддер, 1:2 – 84 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.
Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).
Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90), Рэшфорд (90).
Дастлабки ўйин — 0:0

1520997882
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар