Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Неймар ЖЧ-2018 бошлангунга қадар янги жамоага ўтмоқчи

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймар Россиядаги жаҳон чемпионати бошлангунга қадар янги жамоага ўтиш масаласини ҳал қилиб қўймоқчи. Боиси, футболчининг трансфери билан боғлиқ миш-мишлар Мундиал пайтида унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатишини бразилиялик футболчи истамаяпти. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
"AS" нашри хабар тарқатишича эса, ҳужумчи "Барселона"ни эмас, "Реал"ни танлаган. Бундан ташқари, кутилмаганда, Неймар билан шартномага эга бўлган Nike компанияси ҳам вазиятга аралашмоқда. Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компания Неймарни "Реал"га ўтиш учун кўндирмоқчи ва трансфернинг бир қисмини тўлаб бермоқчи. Nike шу йўл орқали "Реал" билан ҳомийлик шартномаси имзолашни кўзламоқда.
"Реал" эса ҳозирда "Adidas" тайёрлайдиган формалардан фойдаланиб келмоқда ва улар ўртасидаги шартнома 2020 йилга қадар тузилган. Мадридликлар ҳар йили Adidas'дан 40 млн евро олишади. Неймар Мадридга кўчиб ўтса, "Қироллик клуби" билан ҳамкорлик ўрнатиш мумкинлигига Nike ишонмоқда.

Манба: football24.ua

1520997801
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар