Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рейна тез орада "Милан"га ўтади, Доннарумма ёзда кетади

"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда клубни тарк этмоқчи, дея хабар беради Football Italia.

Ёш посбон билан раҳбарият ўртасида муносабатлар ёмонлашди ва у мавсум якунлангач бошқа жамоага кетади. Бунга миланликларнинг "Наполи" дарвозабони Пепе Рейна билан шартнома тузишга келишиб олганлари тартки бўлган. Яқин кунлар ичида Рейнанинг шартномаси ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда. Испаниялик 35 ёшли посбон жамоанинг биринчи рақамли дарвозабонига айланиши мумкин.

"Милан" Доннаруммани 60 млн евродан камига сотмоқчи эмас. 19 ёшли дарвозабон А сериянинг ушбу мавсумида 27 та ўйин ўтказди.

Манба: sports.ru

1520948142
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар