Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Азиз Ғаниев: “Хави ўйнашидан қатъий назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”

Азиз Ғаниев: “Хави ўйнашидан қатъий назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”

Азиз Ғаниев: “Хави ўйнашидан қатъий назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Насаф” ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз эртага бўладиган ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимизнинг қандай ўйин кўрсатиши бизга маълум. “Ал Садд”нинг кучли ҳужумчилари бор. Биз рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда ижобий натижани қўлга киритиш уринамиз. Мухлисларимиз биздан шуни кутишмоқда.

Хавига қарши ўйнаш? Хавидек футболчига қарши ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф. Биз Хавини Қаршида кутган эдик. Аммо у келмади. Такрор айтаман, рақибимиз сафида ким ўйнашидан қатъий назар, биз эртага ижобий натижани қўлга киритиш учун ўйнаймиз”, - деди Ғаниев.

Манба: fcnasaf.uz

1520875402
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар