Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Андрей Микляев: Ҳали кейинги босқичга чиқишдан умид узганимиз йўқ

"Локомотив" - "Ал Дуҳаил" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди: 

- Учрашув анча қийин тарзда ўтди.  "Ал Дуҳаил" чиндан кучли жамоа эканини исботлай олди.  Менимча,  ушбу клуб мусобақанинг энг фаворит жамоаларидан бири.  Уларнинг таркиби узоқ вақтдан буён биргаликда ўйнаб келмоқда.  Шу сабабли футболчилар бир-бирини майдонда яхши тушунишди.  Бизга эса бироз ўйин амалиёти етишмаётгани билинди.  Бугун омад рақибга кулиб боқди.  Ҳимояда йўл қўйилган икки хато якунда бизга қимматга тушди.

Бугунги мағлубиятида кимнидир алоҳида айблаш нотўғри.  Бугун бутун жамоа ютқазди.  Энди гуруҳдаги иккинчи ўйинга эътибор қаратишга мажбурмиз.  Назарий жиҳатдан ҳали имкониятларимиз сақланиб қолмоқда.  Ўйлашимча,  кейинги 2та ўйинни ғалаба билан якунласак гуруҳдан чиқшимиз мумкин,  - деди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz

1520875296
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар