Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Уругвай футбол ассоциацияси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий терма жамоаси жорий йилнинг 7 июнь куни сафарда Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик. Бу хабарни Уругвай футбол Ассоциацияси ҳам ўз сайтида тасдиқлади.

“Уругвай миллий терма жамоаси Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарликни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйин билан ўтказади. Учрашув 7 июнь пайшанба куни соат 20:00да (маҳаллий вақт) “Centenario” ўйингоҳида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Шу пайтга қадар Уругвай ва Ўзбекистоннинг миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишмаган. Бу учрашув икки миллий терма жамоа тарихидаги биринчи ўйин бўлади.

Манба: the-uff.com

1520708166
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар