Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Суперлига. «Сўғдиёна» «Нефтчи» билан муросага келди

Суперлига 2-турида «Сўғдиёна» Жиззахда «Нефтчи»ни қабул қилди. Ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтди. Бироқ ҳисоб очилмади.

Қайд қилиш жоизки, кучли шамол туфайли Жиззахдаги стадионда чироқ ўчиб қолиши натижасида, ўйин бир неча марта тўхтаб қолди. Шамол футболчиларнинг ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатганини таъкидлаш лозим.

Бу натижадан сўнг, «Нефтчи» 2 очко билан 9-ўринда, «Сўғдиёна» 1 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Суперлига, 2-тур
10 март. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони
Сўғдиёна (Жиззах) – Нефтчи (Фарғона) - 0:0 
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи – С.Нажавалиев (Тошкент). Комиссар – С.Қудратуллаев.
Сўғдиёна: 23. Дилшод Ҳамроев, 3. Азамат Исроилов (5. Фарход Мирахматов, 88), 4. Элёр Орифов, 6. Дилмурод Каримов, 9. Сардорбек Азимов (77. Иззатилла Абдуллаев, 81), 10. Шохруз Норхонов, 19. Алишер Зиявиддинов (20. Иқбол Маликжонов, 46), 26. Акмал Холмуродов, 31. Жаҳонгир Абдумўминов, 33. Тохиржон Шамситдинов, 99. Нурилло Тўхтасинов
Нефтчи: 77.Виталий Мирний, 3.Шукурали Пўлатов, 95.Достон Турсунов, 2.Искандар Шойқулов, 5.Жалил Кимсанов,  20.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Аббос Махсталиев, 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (10.Анвар Бердиев, 74), 55.Аваз Агалиев (6.Отабек Аҳмаджонов, 58), 9. Абдулазиз Юсупов (29.Вячеслав Сушкин, 90)
Огоҳлантиришлар: Шукурали Пўлатов 7, Жаҳонгир Абдумўминов 41, Достон Турсунов 56,
Четлатиш: Дилмурод Каримов 84

1520708120
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар