Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Суперлига: “Бунёдкор” “Пахтакор” устидан ғалаба қозонди

Ҳозиргина “Бунёдкор” стадионида Тошкент дербиси номини олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг 2-тур доирасидаги драматик учрашув якунига етди.

Биринчи бўлимда "Пахтакор" фаолроқ бўлди. Гонсалвеш, Безерра бир қанча хафвли вазиятларда иштирок этишди, аммо уларга аниқ етишмади.

30-дақиқада яна ўша Безерра Машариповнинг пасидан сўнг жуда қулай вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан икки дақиқа ўтиб Машарипов чап қанотда икки рақиби орасидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва Абдураҳимовга қулай тўп оширди, аммо у яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

Биринчи бўлим охирларига келиб майдон эгалари биринчи хавфли вазият яратишди, аммо Қодирқулов қарши ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўпга Султонов биринчи етиб келиб, уни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлим дебютидаёқ "Пахтакор" ҳисобни очиши мумкин эди, Зуҳуров дарвоза чизиғидан узоқроқда тўпни олдинга тепди, тўп Машариповга тушди ва Жалолиддин узоқ масофадан уни тўхтатмасдан бўш даврозага тепди, гол бўлиши учун ярим метр етмади.

63-дақиқада Безерра ўнг қанотда жарима майдончаси ичига тўп оширди, Гриффитс бош билан уни дарвозага йўллади. "Бунёдкор"ни голдан Зуҳуровнинг сейви сақлаб қолди.

65-дақиқада "Бунёдкор" ҳисобни очган эди, аммо бу вазиятда ҳакам тўп Шаҳзодбек Нурматовнинг қўлига тегди деб ҳисоблади ва голни беор қилди.

Аммо "Бунёдкор" барибир ўз голини урди. 79-дақиқада Рустам Ашурматов дарвозабондан қайтган тўпни ҳотирам тарзда дарвозага киритиб юборди.

Шундан сўнг кутилганидек меҳмонлар ҳужумга ташландилар, аммо қарши ҳужумда яна жазоланишлари мумкин эди.

Қўшиб берилган вақтлар тугашига 10 сония қолганида "Пахтакор" пенальти тепиш икониятига эга бўлди. Аммо Жасур Ҳакимов пенальтидан фойдалана олмади.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” - 1:0 (0:0).

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20186 томошабин.

Гол: Р.Ашурматов (79).

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), И.Худайдатов (Тошкент).

"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Рустам Ашурматов, Анвар Ғофуров, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов (Сардор Собирхўжаев, 60), Хуршид Ғиёсов (Ислом Қобилов, 85), Муроджон Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов (Даврон Умиров, 46).

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 82), Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Баҳром Абдураҳимов (Жасур Яхшибоев, 69), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Ҳакимов, 78).

Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов (90+3).

Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Ҳакимов (90+3).

 

1520700574
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар