Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Улуғбек Бақоев: “Футбол хатолардан ҳоли эмас, кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади”

Суперлиганинг 2-тур доирасидаги “Насаф” – “Бухоро” 3:1 учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ва жамоанинг ҳужумчиси Шавкат Саломовлар иштирок этишди.

 Улуғбек Бақоев: - “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли ва мухлисларбоп бўлди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо яратилган вазиятлардан кўпроқ майдон эгалари фойдаланишди. Биз имкониятлардан фойдалана олмадик. Йигитларга эътирозим йўқ, улар бугун яхши ўйин кўрсатишди.

Футбол хатолардан ҳоли эмас, шунинг учун ким кам хато қилса, ғалабага эришади. “Насаф”нинг дарвозабони ҳам мамлакатимизнинг кучли дарвозабонларидан ҳисобланади. Унинг ҳам бугун ўз жамоасининг ғалабасига қўшган ҳиссаси катта бўлди. Ўйинда гол уриш керак, акс ҳолда ғалаба қозониб бўлмайди.

Шавкат Саломов: - Аввалом бор, “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун гол уриш учун имкониятларимиз кўп бўлди, афсуски омадимиз чопмади.

Манба: fcnasaf.uz

1520622497
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар