Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рўзиқул Бердиев: “Бугун футболчиларимиз ҳақиқий характерини кўрсатишди”

Матбуот анжуманинг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган, Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - “Бухоро” жамоасида тажрибали ўйинчилар йиғилишган, бугунги учрашувдан кейин жамоа олдига бемалол чемпионлик вазифасини қўйса ҳам бўлар экан деган, фикрга келдим. Жамоада юқори тажрибага эга футболчилар жам бўлган. Аммо футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйинига алоҳида миннатдорчилик билдираман, рақибга нисбатан тезроқ ўйнадик ва фикрладик. Бу орқали бугун биз ишончли ғалабага эришдик. Гувоҳ бўлдиларингиз, футболчиларимиз бугун ўз характерини ҳам намойиш қилишди. Ўша биринчи голдан кейин улар тушкунликка тушишмади ва олдинга боришди. Натижада ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бу ҳолат албатта мураббийларни хурсанд қилади. Йигитларимизнинг ўйинидан мамнунман. Уларга яна бир марта раҳмат айтаман.

Биз рақибни яхши ўрганган эдик. Рақиб футболчиларини асабийлашиши учун, футболчиларимизнинг тезкор ҳаракатлари ҳам сабаб бўлди. Биз бунга тайёр эдик. Рақиб қупол ўйнайдими ёки бошқачами, қўрқмасдан ўйнаш керак. Бошқача айтганда футболчиларимизнинг ҳам энди ёшлиги қолмади. Улар ҳар қандай рақиб билан муносиб курашиши керак.

Драган Черан? Ҳужумчимиз айни пайтда уйда муолажа олаяпти. Биз у билан алоқада бўлиб турибмиз. У эртага Қатарда бўлади ва навбатдаги ўйинга тайёр. Аслида уни тезроқ майдонга қайтиши учун юртига юборган эдик. Чунки у ерда бу жароҳатларни тез даволайдиган мутахасислар кўп. У бизга керак, кетма-кет оғир ўйинларни ўтказаяпмиз, у буни яхши англаб турибди.

Дониёр Нарзуллаев? Дониёрга агар бугун рухсат берсак, майдонга тушишга тайёр. Аммо у керакли муолажаларни олиши керак, шифокорлар шуни талаб қилишаяпти. Ўйлайманки, у бир ойларда сафимизга қайтади.

Афсуски, бўлажак ўйин олдидан таркибмизда йўқотишлар бор. Биз бу ҳақда чуқур ўйлаб режалар тузиб қўйдик. Буни ҳозир очиқ айта олмайман.

Жаҳонгир Алиев? Уни албатта майдонда кўрасизлар. Биз бу футболчимизни хизматидан ҳали кўп фойдаланимиз, унга ҳали кўп имконият берамиз. Бугун унинг майдонга туширилмаганига сабаб, тактикамиз бошқачароқ бўлди. Шунинг учун Ислом Кенжабоевни майдонга туширдик. Биз таркибимиздаги барча ўйинчиларимизга имкон берамиз. Майдонга камроқ тушаётган ўйинчиларимиз борасида бошқача фикрга бормасликларингизни, сўраган бўлардим.

Бобир Давлатов? Бобирни ёшларимиз терма жамоасида қандай ўйнаганини биласизлар. Бу футболчимиз ҳозир жамоамизга мослашиш жараёнини ўтказаяпти. Бобир Давлатов ҳам жамоамизга ҳали кўп ёрдам беради. Биз барча футболчиларимизга имконият берамиз. Улар бунга тайёр туришлари керак.

Бобир Абдухолиқов: - Аввалом бор ассалому алайкум. Сўзимни бошида мухлисларимизга ташаккур билдираман. Улар бугун бизни охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларнинг хурсанд бўлиши учун доимо боримизни берамиз. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. 

Манба: fcnasaf.uz

1520622430
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар