Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Эмери: ПСЖ "Реал"га қарши қайноқ юрак билан ўйнаши керак

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ нимчорак финалида "Реал"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу йилнинг энг муҳим ўйини бўлади. Ишқибозлар, парижликлар ва футболни севувчи ҳамма учун. Бу биз учун олдинга қадам ташлаш учун имконият. Умид қиламанки, "Реал" ўзининг энг кучли ўйинчилари билан бор кучини ишга солади. Биз эса ундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Ўйин тақдирини ўз кучимиз билан ҳал қилишимизга умид қиламан.
Бир кишининг йўқлиги бошқасига имконият эшикларини очади. Эртага барча ўйинчиларимиз муҳим вазифани баарадилар - бошланғич таркибдагидар ҳам захирадан майдонга тушадиганлар ҳам. Эртага хотирам бош ва қайноқ юрак билан ўйнашимиз керак, агар танлаш керак бўлса, қайноқ юракларни танлаган бўлардим", - дейди Эмери.
ПСЖ - "Реал" учрашуви эртага, 6 март куни бўлиб ўтади.

Манба: championat.com

1520320530
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар