Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Насаф" ОЧЛда гуруҳ пешқадамини мағлуб этди

"Насаф" ОЧЛда гуруҳ пешқадамини мағлуб этди

"Насаф" ОЧЛда гуруҳ пешқадамини мағлуб этди

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида «Насаф» Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасини қабул қилди. Қаршиликлар бутун ўйин давомида рақибга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш қилишди.

Танаффусга қадар яратилган кўплаб вазиятлардп мензбонларга аниқлик етишмади. Бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Бобур Абдуҳолиқов томонидан киритилган тўп офсайд деб баҳоланди ва инобатга олинмади.

"Аждарлар" иккинчи бўлимда ҳам ғалаба умидида ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Баҳснинг 62-дақиқасида рақиб ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Абдухолиқовга нисбатан қўпол ўйнади. Белгиланган пенальини Азизжон Ғаниев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Ушбу натижа ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Кетма-кет иккита уй учрашувида ғалаба қозонган «Насаф», ўз очколарини 6тага етказиб олди. "С" гуруҳида, шунингдек, "Ас-Садд" ва "Персеполис" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. Қаршиликлар кейинги турни Қатарда "Ас-Садд"га қарши ўтказади.

ОЧЛ-2018, «С» гуруҳи, 3-тур
«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ас-Садд» (Қатар) 1:0 (0:0) 
Гол: Азизжон Ғаниев (62, пенальти).
«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 55. Славко Лукич, 22. Игорь Голбан, 92. Умар Эшмуродов, 31. Сайдулло Раҳматов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 6. Азиз Ғаниев, 77. Жасур Ҳасанов (14. Шароф Муҳитдинов, 87), 27. Ислом Рашидхонов (21. Жаҳонгир Алиев, 90), 20. Ислом Кенжабоев (4. Мақсуд Каримов, 79), 10. Бобир Абдихолиқов.
«Ас-Садд»: 1. Саад Алшии, 2. Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 5. Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 12. Ҳамид Исмоил Халифа, 14. Абдулкарим Ҳассан, 37. Аҳмад Суҳайил,  16. Буалем Кухи (10. Ҳассан Ал Ҳайдос, 61), 20.Салим Али ал-Ҳажрий, 96. Акрам Афиф, 11.Бағдод Бунёджаҳ.
Огоҳлантиришлар: Аҳмад (19), Раҳматов (21),

"Персеполис" (Эрон) - "Ал-Васл" (БАА) - 2:0
Голлар: Фаршад Аҳмадзода (36), Али Алипур (41-пеанльти)

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар