Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Сардор Рашидов «Локомотив» билан улкан марраларга кўз тиккан

Хабарингиз бор,  "Локомотив" сешанба куни ОЧЛ-2018 доирасида "Ад-Дуҳайл" жамоаси меҳмони бўлади.  

"Темирйўлчилар" жамоасининг янги аъзоси – Сардор Рашидов Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтига мазкур ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Мен кўпроқ ўйнашни ва футболчи сифатида ўсишни истадим.  Шу сабабли ҳам "Ал Жазира" жамоасини тарк этиб,  "Локомотив" сафига келиб қўшилдим.  Бу бежиз эмас.  "Локомотив" – катта клуб.  У айни пайтда Осиё майдонларида иштирок этмоқда ҳамда жуда катта мақсадларни кўзлаган.  Мен бу жамоага ҳар бир мусобақада соврин ютиш мақсадида келдим.  Ҳар бир жамоанинг ҳам "олтин даври" бўлади.  Ҳозир айнан "Локомотив"нинг даври.  Жамоа етарли даражада салоҳиятга эга ва Осиё Чемпионлар Лигасида улкан зафарни кўзламоқда.  Мен ушбу жамоа билан улкан ғалабаларга эришмоқчиман.  Йўқса Ўзбекистон чемпионатига қайтмаган бўлардим", - дея таъкидлади Рашидов.

Манба: lokomotiv.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар