Жезуалду Феррейра: Фалсафамиз — ҳар бир ўйинда кўпроқ гол уриш

Бугун Қаршидаги “Марказий” стадиони анжуманлар залида, “Насаф” – “Ас-Садд” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар клуби бош мураббийи Жезуалду Феррейра ва жамоанинг 5-рақамдаги ярим ҳимоячиси Жугурза Ҳамрун иштирок этишди.

"Бизни яхши кутиб олишгани учун мезбонларга ташаккуримни билдираман. Биз эртага бўладиган ўйинга тайёрмиз. Ўйин қизиқарли бўлишини олдиндан айтишим мумкин.

Таркибимизда айрим йўқотишлар бор. Масалан Хавини Қаршига олиб келмадик, унинг жароҳати бор. Аммо жамоамизда майдонга тушадиган футболчилар етарли, улар ўйинга тайёр.

Жамоамизда руҳий ҳолат жойида. Чемпионатимизнинг бўлиб ўтган ўйинида мағлуб бўлдик, бу мағлубият аламли бўлди, лекин ОЧЛ ўйинларида натижаларимиз яхши. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турибди. Аммо бўлажак ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб чиқдик, яъни ўрганиб чиқдик. Рақибимиз ҳимоядан ҳужумларга тез ўтадиган ўйин кўрсатади. Жамоамизда бир фалсафа шаклланган, бу ҳам бўлса, ҳар бир учрашувда кўпроқ гол уриш.

Гуруҳимиздан кучли жамоалар жой олишган. Ўтган учрашувларда 6 очко тўплаган бўлсакда, ўзимизни етакчи ҳисобламай олмаймиз. Олдинда муҳим ўйинлар бор. Рақибимиз “Насаф” ҳам шундай кучли жамоа ҳисобланади. Мана сизларда миллий чемпионат старт олди. Демак, рақибимиз “Насаф”нинг ҳам борган сари ўйинлари кучайиб бораверади", — деди Жезуалду Феррейра.

"Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди, бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоадошларим ўйинга тайёр, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўзбек футболидан яхши хабарим бор. Масалан Сардор Рашидов бизни чемпионатда тўп тепган. Аммо мен рақибнинг қандай кучга эгалигига эътибор бермайман. Биз учун рақиб ким бўлишини унчалик аҳамияти йўқ", — деди Жугурза Ҳамрун.

Манба: fcneftchi.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Тавсия қиламиз

Facebook'даги саҳифамиз